Нимага INCEIF

Тошкент давлат иқтисодиёт университети (ТДИУ) Малайзиянинг INCEIF университети билан англашув меморандуми ва ҳамкорлик шартномасини имзолади. Унга биноан Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Исломий молия бўйича бошқарувчи магистри – Executive Masters in Islamic Finance (eMIF) дастури бўйича ўқиш ташкил этилади.
Мазкур интенсив ва ўзига хос бўлган мураккаб дастурда масофавий ўқитиш баъзи бир бошланғич тайёргарликни ҳамда инглиз тилини мукаммал билишни талаб этади. Шу сабабли, ТДИУ профессор-ўқитувчилари ўқиш давомида талабаларга техник ва академик ёрдамни кўрсатадилар. Тошкент давлат иқтисодиёт университети томонидан дарс машғулотлари ва имтиҳонларни юқори савияда ташкил этиш учун барча зарурий инфратузилмалар таъминланган. Шунингдек, профессор-ўқитувчилар ва ёрдамчи ассистентлар томонидан талабаларга “Ўзбекистонда исломий молиялаштириш тизимини татбиқ этиш ва мослаштириш” номли Якуний лойиҳани ёзишга кўмак берилади.

INCEIF 2005 йилда Малайзиянинг Негара Банки томонидан жадал ривожланаётган исломий молиявий хизматлар саноатининг инсон капиталига бўлган эҳтиёжларини қондириш учун исломий молия бўйича мутахассис ва экспертларни тайёрлаш учун ташкил этилган.

Унга 2006 йил 23 мартда хусусий олий ўқув юрти мақоми берилган бўлиб, 2006 йилнинг 14 декабрда Малайзия Олий таълим вазирлиги мазкур ОТМга университет мақомини берди. Бугунги кунда INCEIF глобал Ислом молия университети (Global University of Islamic Finance) сифатида танилган бўлиб, исломий молия бўйича магистратура ва докторантура дастурларини таклиф этади.

INCEIF юқори даражадаги олий таълим, тадқиқотлар, интеллектуал салоҳиятни таъминлаш билан боғлиқ бўлган йўналишлар бўйича ислом молияси соҳасида етакчи бўлишга интилади. Бу мақсадга эришиш учун Университетда таълим жараёнлари амалиёт тажрибалари билан биргаликда олиб борилади. Жумладан, бу ёндашув исботини университет профессор-ўқитувчиларининг аксарияти ислом молияси бўйича академик соҳа ва молия индустриясида юқори нуфузга эга эканлигида ҳамда таълим тизимидаги амалиёт вакиллари иштирокида шакллантирилган академик дастурларда кўриш мумкин.

Бугунги кунда, INCEIFнинг дунё бўйича 72 та мамлакатида 1,747 нафар битирувчилари фаолият олиб боради. Улардан баъзилари аллақачон ишлаб чиқариш, сиёсат, қонунчилик ва инновациялар доирасида ислом молиясини татбиқ этиш масаласида катта муваффиқиятларга эришган.

INCEIFда ўқув дастурлари ноёб ўқитиш усули – «Ҳаракатларга асосланган таълим» (ABL) билан тўлдирилган. Маълумот ўрнида, ABL – бу реал лойиҳалар, муаммолар ва муаммоларни тегишли шерик компаниялар билан биргаликда ҳамда устозлар, ўқитувчилар ва соҳа раҳбарлари томонидан машғулотларда ўқитиладиган моделлардан фойдаланган ҳолда ҳал қилиш ва ўрганиш усули. Ҳозирги кунда INCEIF дунёнинг турли мамлакатлари билан халқаро ҳамкорлик шартномалари асосида исломий молиялаштириш тамойилларига мос ижтимоий иқтисодий манфаатларни ва адолатли молиялаштириш тизимини қўллаб қувватлайдиган дастурларни ишлаб чиқиш ва ривожлантиришда тинмай изланишлар олиб бормоқда.

Ушбу умумий миссияга мувофиқ INCEIF, БМТнинг Барқарор Тараққиёт Мақсадлари (SDGs) ва Малайзия Негара банкининг қийматга асосланган воситачилиги контекстида Исломий ижтимоий молия, масъулиятли ва марқарор молияга таянадиган ташаббусларда иштирок этиш орқали ижтимоий самарали лойиҳаларга салмоқли ҳисса қўшиб келмоқда.

ПРОФЕССИОНАЛ КУРСЛАР

INCEIF мунтазам равишда хорижий ташкилотлар учун маҳаллий дастурлар ва халқаро миқёсда ислом банкчилиги ва молияси, ислом капитали бозори ва шаръий  бошқарув соҳасида профессионал дастурлар ва тренингларни ўтказиб келади.

Малайзиянинг техник ҳамкорлик дастури (Malaysian Technical Cooperation Programme – MTCP)
Ислом молияси бўйича профессионаллар учун ихтисослашган институт (Chartered Institute of Islamic Finance Professionals)
Ракят Банк (Bank Rakyat)
YGOAL Philippines

INCEIF нинг БОШҚА ЎҚУВ ДАСТУРЛАРИ

INCEIF талабалари таркибининг 40 фоизини 80 та мамлакатдан келган халқаро талабалар ташкил этади. Талабалар 20 га яқин тилларда, шу жумладан араб, хитой, корейс, япон, рус, суахили, урду ва ҳинд тилларида сўзлашади.

Исломий молия соҳасида профессионал сертификат (Professional Certificate in Islamic Finance)Ушбу курслар соҳа мутахассисларига амалий фаолиятнинг аниқ йўналишлари бўйича билим бериш учун мўлжалланган
Ислом молия мутахассиси (Chartered Islamic Finance Professional)
Исломий молия амалиёти магистри (Masters in Islamic Finance Practice)Ушбу магистрлик дастурлари амалиётчиларни исломий молия соҳасида глобал тушунча ва илғор билимларга эга бўлган мутахассисларни тайёрлашга қаратилган. Талабалар ислом иқтисодиёти, молия ва шариати ҳамда исломий молия иштирокчилари фаолият кўрсатадиган муҳит ҳақида кенг ва амалий тушунчага эга бўладилар.
Ислом молияси магистри (Мasters in Islamic Finance)
Исломий молия фанлари магистри Master of Science in Islamic FinanceУшбу магистрлик дастури анъанавий ва исломий молия соҳасида тажрибага эга бўлган мутахассисларни тайёрлашга қаратилган. Тингловчилар исломий молиявий хизматлар етказиб берувчилар фаолият кўрсатадиган иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий муҳит ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўладилар.
  • НИМА УЧУН INCEIF НИ ТАНЛАШ КЕРАК?

Жаҳон даражасидаги университет

INCEIF – AACSB (Advance Collegiate Business School of Association) томонидан аккредитациядан ўтган дунёдаги биринчи исломий молия университети бўлиб, дунё миқёсида бизнес мактабларининг TOP- 5% лик қаторига киради.

Саноат мақсадлари / Industry appointments

Академик фаолиятга  қўшимча равишда INCEIF ўқитувчилари реал сектор соҳасида ҳам фаол иштирок этадилар. Уларнинг аксарияти маҳаллий ва халқаро даражадаги турли ташкилотларда директорлар кенгаши, шариат маслаҳатлари ва таҳрир кенгашларининг аъзолари ҳисобланишади. Уларнинг амалий тажрибалари тингловчиларга бой билим ва кўникмаларни тақдим этишга хизмат қилади. Айни дамда, 88% университет профессорлари соҳада юқори лавозимларни эгаллаб туришибди.

Битирувчилар қуйидаги ташкилотларда юқори лавозимларда фаолият олиб боришади:

  • Chartered Institute of Islamic Finance Professionals (CIIF)
  • International Islamic Rating Agency, Bahrain
  • Islamic Business and Finance Fund of Russia
  • Institute of Business Administration (IBA)
  • Institute of Halal Investing, US
  • State Bank of Pakistan
  • Maybank Islamic Bhd Malaysia
  • Shariah and Islamic Banking Group Audit, Maybank
  • Maybank Islamic Bhd Malaysia
  • Halal Brand Hub
  • JSC Al Saqr Finance, Kazakhstan

Мукофотлар

2015 йилдан бошлаб, INCEIF  Малайзиядаги “Иқтисодий тадқиқотлар” рейтингида кучли бешталик сафига киради (Research Papers in Economics – RePec). Осиёда эса INCEIF ҳар доим энг яхши 100 RePec рўйхатидан ўрин олиб келади.

Ютуқлар

INCEIF Малайзиянинг этакчи университетларидан бири сифатида СEТАРА 5 рейтингига сазовор бўлган.

Амалиёт

INCEIF ўқув дастурларида академик назария ва ишлаб чиқариш амалиёти ўртасидаги тафовутни бартараф этувчи инновациялар ва саноатнинг етакчилигига диққат қаратган.

Халқаро эътироф

70 дан ортиқ мамлакатда фаол меҳнат қилиб келаётган битирувчилари билан INCEIF университети халқаро миқёсдаги лойиҳаларда иштирок этиб келади.