eMIF ТДИУда

• Ўқув материаллари 24/7 очиқ

• Мослашувчан график асосида ўқиш мумкин

• ТДИУда онлайн вебинарлар ва кундузги семинарлар ўтказилади[1]

• Хорижий ОТМ да таълим олиш имконияти мавжуд

• Катта базага эга бўлган онлайн кутубхонадан фойдаланиш мумкин

• Талабаларни онлайн қўллаб-қувватлаш ва маслаҳат хизматлари тақдим этилади

• INCEIF нинг дунё бўйича бошқа талабалар билан алоқа ўрнатувчи тармоқнинг мавжудлиги

• Дунёнинг исталган бурчагидан ўқиш ва якуний имтиҳонларни топшириш имкониятининг яратилганлиги

• ТДИУнинг  замонавий жиҳозланган “Университет 3.0” халқаро тадқиқотлар маркази  биносида кундузги машғулотларни ташкил этишнинг қулайлиги

 • ТДИУ профессор-ўқитувчилари томонидан академик ва техник ёрдамнинг кўрсатилиши

• ТДИУ Ахборот ресурс маркази фондидан фойдаланиш имкониятининг мавжудлиги.

НИМА УЧУН ИСЛОМИЙ МОЛИЯ БЎЙИЧА БОШҚАРУВ МАГИСТРЛИК ДАСТУРИНИ ТАНЛАШ ЛОЗИМ (eMIF)?

Билим – бу раҳбарларга корхоналарни инновациялар билан янги босқичда ривожлантириш ҳамда ижтимоий-иқтисодий фаровонликка олиб чиқиш учун ёрдам берувчи катта кучдир. INCEIF сизга исломий молия бўйича бошқарув магистрлик дастурининг бир қисми сифатида ушбу кучдан масъулият билан фойдаланишни ўргатади (Executive Masters in Islamic Finance). Ушбу дастур анъанавий ва шариат молиявий йўналишлари бўйича таниқли олимлар томонидан амалиётдаги мутахассислар учун ишлаб чиқилган.

Ушбу инклюзив ва фанлараро дастур Сизни исломий молиялаштириш доирасидан ташқарига олиб чиқади, чуқур билим ва ахлоқий қадриятларни ўргатади, қачонки сиз етакчилик қилишга тайёр бўлган вақтингизда корхонанингиз учун ижобий ўзгаришларнинг ишончли катализаторига айлана олишингизга замин яратади.

eMIFни муваффақиятли тугатган магистрлар замонавий ишбилармонлик муаммоларига ечим топиш, бозор ўзгаришларини таҳлил қилиш, ҳалқаро ижтимоий-иқтисодий шароитларни баҳолаш қобилиятини ўзлаштириш билан бирга, бизнес стратегияси, сиёсати ва ижтимоий молия, статистик маълумотларни таҳлил қилиш бўйича замонавий билимларга эга бўладилар.  Шунингдек, яхши бошқарув амалиётига мувофиқ, бизнесни ҳалоллик билан амалга оширишни ўрганадилар. Энг асосийси закот, садака, вақф ва такафул каби исломий молиявий маҳсулотларни Шариат қонунлари ва БМТнинг барқарор ривожланиш соҳасидаги мақсадларига мос ривожланишни жадаллаштириш ва қийинчиликларни юмшатиш учун технологик ютуқлар билан қандай бирлаштириш мумкинлигини ўзлаштирадилар.

Дастурни муваффақиятли якунлаган тингловчилар қуйидаги билим ва кўникмаларга эга бўлишади:

1. Замонавий бизнес муаммоларини ечиш,  ташкилий вазият ва бозор ўзгаришларини таҳлил қилиш, халқаро ижтимоий-иқтисодий шароитларни баҳолаш;

2. Закот, садака, вақф ва такафул каби исломий молия воситаларини ривожлантиришни жадаллаштириш ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан ўрнатилган барқарор ривожланиш мақсадларига мувофиқ ишни ташкил этиш ва уларни технологик ютуқлар билан уйғунлаштириш кўникмаларини ҳосил қилиш;

3. Бизнесни адолат ва яхши бошқарувга мувофиқ олиб бориш;

4. Исломий молиявий хизматлар кўрсатиш учун зарур бўлган шариат талаблари ва қонуний ҳужжатларни тушуниш.

5. Бизнес стратегияси ва бизнес учун зарур бўладиган катта ҳажмдаги маълумотларни IR 4.0 га мувофиқ таҳлил қилишни;

6. Иш ва ҳаёт мажбуриятлари билан биргаликда таълимнинг тўлиқ мослашувчанлигини таъминлайдиган модулли структурани;

7. Соҳа бўйича энг яхшилар билан ўқиш имконини ҳамда тадқиқотлар олиб боришни.